Етти иқлим

ЕЧЛ. «ПСЖ» «ЮВЕНТУС»ДАН УСТУН КЕЛДИ, «РЕАЛ» ВА «МАН СИТИ»ДА ЙИРИК ҲИСОБЛИ ҒАЛАБА, «МИЛАН»ДА ДУРАНГ, «ЧЕЛСИ» ЗАГРЕБДА ЮТҚАЗДИ


07.09.2022   216

Европа Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи баҳслари бошланди. Кеча, 6 сентябрь куни ўтказилган 1-тур кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Е гуруҳида «Челси» кутилмаганда Загребда «Динамо»га ютқазиб қўйди (0:1). «Милан» Зальцбургдан 1 очко билан қайтди (1:1).

F гуруҳида «Реал» Глазгода «Селтик»ни Винисиус, Модричнинг ва Азарнинг голлари эвазига мағлуб этди (0:3). «Шахтёр» сафарда «Лейпциг»дан йирик ҳисобда устун келди (4:1).

G гуруҳида «Манчестер Сити» «Севилья» дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди, Ҳоланд дублга эришди. «Боруссия» Д “Копенгаген” устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Н гуруҳида Мбаппенинг дубли «ПСЖ»га «Ювентус» устидан ғалаба келтирди (2:1). «Бенфика» ўз уйида «Маккаби»ни мағлуб этди (2:0).

Бугун, 7 сентябрь куни ЕЧЛнинг бошқа гуруҳларида 1-тур ўйинлар давом эттирилади.