Атрофга назар

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ГАЗ БАЛЛОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ


26.02.2022   445

Аҳолини суюлтирилган газ ва маиший газ баллонларига бўлган талабини қондириш газ таъминоти корхонасининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Маиший газ баллонларини халққа етказишда аввало, эҳтиёжмандлиги кўриб чиқилади ва хатлов натижасига кўра баллонлар тақдим этилади. Қўрғонтепа туманидаги “Бозорбоши” МФЙда яшовчи 10 нафар фуқаро ҳам газ таъминоти корхонасининг янги истеъмолчиларига айландилар. Маиший газ баллонлари топширилишида уларга газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари ҳақида яна бир қатор тушунчалар берилди.

Марҳамат туманидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган Дўстлик МФЙ фуқароларидан 10 нафарининг бугун қувончи чексиз. Маиший газ баллонга эҳтиёжи бор оилалар газ баллонлари билан таъминландилар. Энди ўчоқда ўт ёқиб , тутундан кўзлар ачишиб овқат қилишмайди. Балки маиший газ баллондан фойдаланган ҳолда оиласи учун ширин таомларни тайёрлаш имконияти бўлди. Шу куни баллон эгаларига ундан фойдаланиш қоидалари ҳам тўла тушунтирилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати