Атрофга назар

ЭЛЕКТРОН ФИРИБГАРЛИК УЧУН ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛМОҚДА


12.04.2022   332

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси регламентига мувофиқ, ҳар ҳафтанинг биринчи кунида қўмиталарда ишланган қонун лойиҳалари сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилинади.

Куннинг биринчи йиғилишини бошлаб берган “Миллий тикланиш” демократик партияси кун тартибига киритилган 8 та қонун лойиҳаси кун якунида ЎзЛиДеП фракциясидаги қизғин муҳокамалар билан якунланди.

Кўриб чиқилган қонун лойиҳалари орасида “Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги лойиҳага тақдим этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар кўплаб саволларга сабаб бўлди. Интернет тармоқларидан фойдаланиш ҳар қандай маълумотни тезкорлик билан олиш ва тарқатиш учун жуда фойдали, аммо бу имкониятни фирибгарлик йўлида қўллаётганлар ҳам йўқ эмас. Қонун лойиҳаси ғаразли мақсад йўлида бошқаларга моддий зарар етказаётган устамоларга нисбатан жазо чорасини кучайтиришни назарда тутган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълумот берди.