Етти иқлим

ЭЛИЗАБЕТ ТРАСС — БУЮК БРИТАНИЯНИНГ ЯНГИ БОШ ВАЗИРИ


06.09.2022   227

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс ҳукумат тепасидаги Консерватив партия етакчисига айланди.

У бугун, 6 сентябрдан амалдаги бош вазир Борис Жонсоннинг ўрнини эгаллайди.

Партия ички овоз бериш жараёнида Трасс партия аъзоларининг 81 мингдан ортиқ овозини олди. Унинг рақиби — собиқ молия вазири Риши Сунак 60,3 мингта овоз тўплади.

Элизабет Трасс Британия тарихидаги 56-бош вазир, қиролича Елизаветы II давридаги 15-бош вазир бўлди. Трасс ҳукумат тепасига келган учинчи аёлдир: унгача Маргарет Тэтчер (1979–1990 йилларда ҳукумат раҳбари) ва Тереза Мэй (2016–2019) Британияни бошқарган.