ЭНДИ АНДИЖОНДА АҲОЛИ УЧУН ТУРКИЯ АНДОЗАСИДАГИ УЙЛАР ҚУРИЛАДИ
02.02.2022 679
Туркия андозаси асосида барпо этилган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида жойлашгануйлар 5 кунда яшаш учун тайёр ҳолга келтирилган. 27 уйдан иборат ушбу шаҳарчада айни пайтда “Khantex” ишлаб чиқариш корхонаси ишчилари истиқомат қилишмоқда.
Бир сотих майдонда барча қулайликларга эга замонавий хонадонда ким яшагиси келмайди? Энди ушбу уйлар аҳоли учун ҳам қурилади.
Туман ҳокими ЭлёрбекНабижонов Туркия давлатида бўлиб қайтди. Яқин кунларда ҳамкорлар ташрифи кутиляпти. Энди Уй қуриш учун ишлатиладиган енгил инструкцияли маҳсулот юртимизда ишлаб чиқарилади. Бундан икки йил аввал битта уйнинг қурилишига 110 миллион сўм сарфланган, жиҳозлари билан 150 миллионга баҳоланган эди. Йўл ҳаражатлари ҳам тежалса янада таннарҳ арзонлашади.


– Юртбошимиз қишлоқларнинг қиёфасини ўзгартирайлик, аҳолининг яхши яшаши учун қулай шароитларни яратиб берайлик, дея қайта-қайта таъкидлаяпти, - дейди Элёрбек Набижонов. – Бу уйларда одамлар ривожланган давлатларда қандай бўлса, ана ўшандай муҳитда яшайди. Барча ҳаракатларимиз инсон қадри учун.
Исмет Вардали корхона дизайнери, у ушбу уйларнинг бирида яшайди. Яшаш шароитидаги қулайликларга тўхталар экан, ўзини Туркияда яшаётгандек ҳис қилаётганлигини тўқинланиб гапирди. Ўзбеклар билан оға-инилардек бўлиб кетганмиз, меҳмондўстлиги алоҳида эътирофга лойиқ деди суҳбатдошимиз.
Мутахасисслар мазкур қурилиш материалинининг чидамлилигини 100 йил дея таъкидлашмоқда. Сувда чўкмаслиги, ўтда ёнмаслигини кафолатлашяпти. Қишда иссиқ, ёзда салқин ҳавони ушлаб туриши алоҳида эътиборга лойиқ. Тез кунларда Андижонда ана шундай уйлар қад ростлайди.
Ҳувайдо Ҳўжамқулова,
Сарварбек Зуҳриддинов олган суратлар
