Андижонда

ЭНДИ ДАСТУРХОНИМИЗДА ТУХУМ БЎЛАДИ, ДАРОМАД ҚИЛАМИЗ...


09.04.2022   582

Аввал айтилганлари амалга ошди. Эҳтиёжманд оилаларга паррандалар бериш тизимли тарзда ташкил этилди.

Аҳоли хонадонларига 970 мингта товуқ етказиш ҳаракатида эдик, дейди қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилшодбек Йўлчиев бажарилаётган ишлар ҳақида сўзларкан. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан аҳоли хонадонларига 1 миллион 300 мингта товуқ тарқатиш мақсад қилинди. Айни кунларда барча маҳаллалардаги белгиланган хонадонларга қизил-ола хонаки, маҳсулдор товуқлартарқатилмоқда.

Андижон туманининг Айланма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Асрорбек Холдаров ҳамда Маҳфузахон Мирзааҳмедова оиласи паррандалар парваришлашга ҳавасманд эди. Ниятларини амалга оширишга имконияти етмаётганди. Давлатимизнинг иқтисодий кўмаги билан уларнинг режаси рўёбга чиқди.

Бу хонадонга худди юзта товуқ билан қут-барака келгандек.

Дастлабки кунданоқ товуқларни тартиблибоқяпмиз, дейди Асрорбек Энди дастурхонимизда тухум бўлади, даромад қиламиз, банк кредитини узамиз.

Шу маҳаллалик Назокат буви ҳамда Султонбой ота Аҳмедовлар келини Мафтунахон Яқубовага юзта товуқ берилганидан хурсанд. Кексалар дуога қўл очиб, паррандалар етти хазинанинг бири эканлигини таъкидлашди.

- Давлатимизнинг меҳрибонлигини қаранг, шунча товуқни боқишга озуқ ем ҳам ажратибди, - дейди Султонбой ота суюниб. Невараларим тухумдан баҳраманд бўлишади.

Товуқ берилган оилалар рўзғорига барака киради, даромад топади, дейди Айланма маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бургутали Деҳқонов. Эҳтиёжидан ортган тухумларни "Айланпа кооператив то- морқа хизмати" масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилиниб, ҳисоб-китоб юритилади. Даромад банк кредини қоплашга йўналтирилади.

Хонадонлардаги кичик паррандафермаларининг маҳалладаги масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликдаги фаолияти серобчилик ва тўкинчиликка замин бўлади.

Аҳмадилло СОЛИЕВ.

Суратда: Айланма МФЙда яшовчи Мафтунахон Яқубова паррандаларни парваришлаётган пайт.

Хурсандбек

АРАББОЕВ

олган сурат.