ЭНДИ «ҒОЯ» НИНГ ИККИ ЎҚУВЧИСИ БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛАДИ
28.03.2022 2091
Умидахон Отахонова шаҳрихонлик. Туманнинг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турувчи оиланинг икки фарзанди онасининг ёнига кириб, рўзғорга кўмаклашмоқчи. Ҳудуддаги “Ғоя” ўқув маркази шу мақсадда таҳсил олаётган қизларнинг илк тўловини амаллаб тўлаган она кейинги тўлов муддати етганда боши қотди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг сайловчилари муаммоларига камарбасталик учун ҳудуддаги навбатдаги ўрганишлари Умидахоннинг ташвишини бартараф этди. Сайловчисига суянч бўлиш масъулиятидан куч олувчи халқ ноиби муаммони ўз вақтида ҳал қилишга эришди.
- Депутатимиздан миннатдорман, - дейди фуқаро. – Уларнинг ёрдами билан дилбандларим эндиликда ўқишларини бепул давом эттиришади. Мана шундай ташрифлар натижасида мен каби кўплаб сайловчиларнинг турли йўналишдаги масалаларига ечим топилмоқда.
Парламент вакилларининг бундай ўрганиш ишлари жойларда давом этмоқда.
Зилола РАҲМОНОВА.
