Атрофга назар

ЭНДИ ОТА-ОНАЛАР ТАЪЛИМ ТЎЛОВЛАРИ УЧУН СОЛИҚ ТЎЛАМАЙДИЛАР


31.07.2023   149

Бу ҳақида янги таҳрирдаги конституцияни рўёбга чиқаришга доир президент фармонида (08.05.2023 й.) белгиланди.

Яъни ота-оналар эндиликда барча ёшдаги фарзандларининг таълимига йўналтирилган тўловлар солиғидан озод қилинади

2023 йил 1 августдан бошлаб, солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида ўқиши учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

Шунингдек, ҳужжатга биноан, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириши мумкин бўлади.