Андижонда

“Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида Балиқчи ва Олтинкўл туманларида ҳам семинарлар ўтказилди


15.11.2024   551

“Энергетика хавфсизлиги – давлат хавфсизлиги” шиори остида ташкил этилган мазкур семинар ҳар иккала туман прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда энергия манбаларидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Олтинкўл туманининг “Сарой-2” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбирда “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан йиғилганларга табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш, табиий ресурсларни иқтисод қилган ҳолда сарфлаш, энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди.

Балиқчи туманида ўтказилган семинарда ҳам ташриф буюрганларга энергиятежамкор газ жиҳозларининг афзалликлари ҳақида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, энергияни тежаш ва ундан хавфсиз фойданаланиш бўйича мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати