Андижонда

“Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида семинарлар ўтказилди


11.11.2024   552

“Энергетика хавфсизлиги – давлат хавфсизлиги” шиори остида ташкил этилган мазкур семинар ҳар иккала туман прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда энергия манбаларидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Асака туманининг “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбирда “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан йиғилганларга табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш, табиий ресурсларни иқтисод қилган ҳолда сарфлаш, энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди.

“...Энергия манбаларидан иқтисод қилган ҳолда фойдаланиш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бири, - дейди “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Улуғбек Зулфикаров. - Бу борада маҳалла ва кўп қаватли хонадонларда тарғиботлар олиб бормоқдамиз. Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга энергиятежамкор газ жиҳозлари, икки контурли печлар ва горелкалардан фойдаланишни тавсия қилмоқдамиз. Шу кунга қадар туман бўйича 5500 дан ортиқ истеъмолчи ўз хонадонларига стандарт ёнғичларни ўрнатдилар ва ўрнатиш ишлари давом этмоқда...”

Шаҳрихон туманидаги маданият саройида ўтказилган семинарда ҳам ташриф буюрганларга энергиятежамкор газ жиҳозларининг афзалликлари ҳақида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, энергияни тежаш ва ундан хавфсиз фойданаланиш бўйича мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати