Андижонда

ЭНЕРГИЯТЕЖАМКОР ГАЗ ЖИҲОЗИДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАРОМАДГА БАРАКА КИРГАЗАДИ


28.01.2022   527

Замонавий энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш истеъмолчиларнинг даромадларига барака киргазиш билан бирга табиий газдан хавфсиз фойдаланишларига замин яратади. Бугун Жалақудуқ туманида 12600 дан ортиқ хонадон табий газдан фойдаланади. Хонадонларда 51 000 дан ортиқуй ичи газ жиҳозлари хатлодан ўтказилган бўлиб, уларга “Жалақудуктумангаз” газ таъминоти бўлимининг 7 нафар чилангарлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 25 январ санасига қадар 1300 дан ортиқ хонадонлардаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди. “Туманимиздаги ҳар бир хонадонга кирганимизда энергиятежамкор газ жиҳозларининг фойдаси ҳақида кенг маълумот бермоқдамиз, - дейди “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Умиджон Неъматов. – Бунда уларнинг иқтисодий тарафдан фойдаси ҳамда газдан фойдаланишда хавфсизлик жиҳатдан қўл келиши ҳақида кўпроқ тушунтирмоқдамиз..”

Туманнинг “Тошҳовуз” МФЙсида 684 нафар табиий газ истеъмолчилари бўлиб, уларнинг хонадонларида 1300 зиёд газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. Шу кунга қадар мутахассислар томонидан 200 та хонадондаги жиҳозлар техник кўрикдан ўтказилиб бўлган бўлса, 300га яқин хонадонга замонавий энергиятежамкор ёнғичлар ўрнатилган.

“Мен ҳам шу газчи болларни маслаҳати билан икки ойча аввал горелка олгандим. Аёлим билан ҳисобласак, ҳар ойда ўртача 22-250 мингдан иқтисод қиляпмиз экан. Кейин газимиз ҳам кўм-кўк ёнади, фойдаланишда ҳам қулай экан, -дея суҳбатлашди маҳалла фаоли Хайрулла Ёқубов”

Бугун “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ҳар бир хонадонларда энергиятежамкор газ жиҳозидан фойдаланиш бўйича кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати