Етти иқлим

ЭНГ БАЛАНД ОЧИҚ ЛИФТ ТАРИХИ


06.09.2022   267

Швецариянинг Люсерн кўли яқинидаги гўзал курорт зонасида Ҳамметшванд лифти мавжуд. У шаффоф кабинали бўлиб, дунёдаги энг тез ташқи ва Европадаги энг баланд лифт ҳисобланади. Ҳамметшванд 1905 йилда кўл атрофини ўрганиш учун қурилган.

У сайёҳларни 1 дақиқада 153 метр, Люсерн ва Бюргенсток курортидаги энг баланд нуқтага олиб чиқа олади. Ушбу қисқа вақт ичида сайёҳлар лифтнинг ўзидан ва унинг атрфидаги гўзал тоғ ландшафтларидан жуда катта тассурот олади. Тоғ чўққисидан узоқда, пасттеккисликда жойлашган шаҳар, қорли Алп тоғлари ва Люсерн кўлининг гўзал манзараси кўринади.

Лифт 1967 йилда Жеймс Бонд «GoldFinger» филмида фойдаланганлиги билан машҳур. 1935 йилда конструкция енгил металлга алмаштирилди ва тезлиги пасайди. Сониясига 2,7 метргача кўтарилди. Авваллари у бир вақтнинг ўзида 8 кишини кўтарган бўлса, бугунги кунда 12 кишини сиғдира олади. Секундига 3,15 метр тезликда ҳаракат қилади. Тоғнинг тепасида «Berghaus Hammetschwand» ресторани мавжуд бўлиб, у ерда қаҳва ичиши ва анъанавий маҳаллий таомлардан баҳраман бўлиши мумкин.

Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА