ЭНГ ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНДИ
24.04.2022 456
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.




Тадбирда шаҳар ва туманлардан икки нафардан иштирокчилар қатнашдилар. Ҳакамлар ҳайъатига саҳна чиқишлари, ҳужжатлар тўплами, фаолият тасвирланган видеороликлари ҳавола қилинди. Тарғиботчиларнинг иш услубидаги ўзига хослик, машғулотларга ноанъанавий тарзда ёндашуви, ўқувчилар билан ишлаш қобилияти, истеъдодларни юзага чиқаришдаги маҳорати – барча-барчаси эътиборга олинди.
Якуний хулосаларга кўра Балиқчи туманидаги 3-умумтаълим мактаби вакили Иродахон Орифжонова, Андижон шаҳридаги 47-умумтаълим мактаби вакили Бахтиёр Тўлаков ғолиб деб топилди. Энди улар республика миқёсида вилоятимиз шаънини ҳимоя қиладилар.
Хурсандбек АРАББОЕВ.
Муаллиф олган сурат.
