Етти иқлим

ЭНГ САХОВАТПЕША МУСУЛМОН ДАВЛАТ НОМИ ОЧИҚЛАНДИ


19.01.2022   376

БМТ молиявий назорат хизмати 2021 йилда энг кўп гуманитар ёрдам кўрсатган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Саудия Арабистони ислом дунёсида камбағал давлатларга энг кўп кўмак юборган биринчи мамлакат сифатида қайд этилди. Ислом бешиги саналган ўлка дунё рейтингида АҚШ ҳамда Германиядан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

БМТ тузилмаси ҳисоботига кўра, Саудия Арабистони 2021 йилда 1,26 миллиард доллар миқдорида гуманитар кўмак кўрсатган. Ушбу маблағнинг салмоқли қисми 2014 йилдан буён фуқаролик уруши давом этаётган қўшни Яманга ажратилган.

COVID-19 пандемиясига қарши кураш доирасида саховатпеша диёр қашшоқ мамлакатларга 800 миллион доллар кўмак берилгани ҳам маълум қилинди.