Атрофга назар

ЕР УММУММИЛИЙ БОЙЛИГИМИЗ УНИ АСРАШ БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ


06.01.2024   1090

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасида ерга бўлган муносабатни ўзгартирмасдан туриб кўзланган мақсадларга етарли даражада эришиб бўлмаслигини бот бот такидлаб келмоқда. Кўзланган мақсадга эришиш учун каракли ва зарур конун ва қарорлар кабул килиниб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президендининг 2021 йил 8-июльдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 1 августдан Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.

Фармон билан Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президендининг 2021 йил 16-августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги карорининг 266 прим
2 моддасига асосан Кадастр агентлигининг органларига ер участкаларини ўзбошимчалиқ билан эгаллаб олиш холатларига нисбатан маъмурий жарималар кўллаш ваколати берилди ва уларни ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда мажбарий тартибда буздириш юзасидан судларга тўғридан тўғри даъво аризалари киритиш ваколати бирелди.

Ушбу карор ва конунлар ижросини таминлаш мақсадидан Кадастр агентлигининг Андижон шахар бўлими томонидан ер конун бузилиш холатларини олдини олиш ва аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кенг кўламли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Мисол учун, олиб борилган ер назорати тадбирлари давомида Андижон шаҳар Хўтанариқ МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонини фуқаро Т.М томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжутларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан бўлим томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб МЖтКнинг тегишли моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди ва қонун бузилиш ҳолатини эхтиёрий бартараф этилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳудди шундай ҳолат шаҳарнинг Садоқат МФЙ У.Юсупов кўчасида аниқланиб фуқаро О.М томонидан хеч қандай хуқуқий хужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилиш қилиб олганлиги аниқланди

Ушбу холат юзасидан хам бўлим томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб МЖтКнинг тегишли моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди ва қонун бузилиш ҳолатини эхтиёрий бартараф этилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Лекин қонунчликда берилган муддатларда ер қонун бузилиши иҳтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли мажбурий тартибда бартараф этиш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даво ариза киритилди.

Бўлими томонидан якунига етган 2023 йил давомида жами 209 назорат тадбири ўтказилган. Булардан 113 та холатда ер участкалари ёки кўчмас мулкга бўлган хуқуқларини Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожааат қилмаганликлари учун маъмурий жарималар кўлланилган, 96 та холатда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш холатлари аниқланиб уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жарималар расмийлаштирилди ва 70 та холатлар ихтиёрий равишда бартараф этилди. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаланган лекин ихтиёрий равишда бартараф этиш чораларини кўрмаган26 та холатга нисбатан мажбурий тартибда бартараф эттириш учун фуқаролик Ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризалари киритилиб 24 тасида даъво аризалари каноатлантирилиб мажбурий тартибда буздириш учун МИБга юборилди.

Кадастр агентлиги Андижон шахар бўлими шаҳримиз фуқароларидан билиб-билмай ўзларига хуқуқий хужжатларга асосан тегишли бўлмаган ер участкаларига кимларнингдур асоссиз вадаларига ишониб ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширмасликларини хамда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун ер участкаларини фақат онлайн аукцион савдо платформаси орқали сотиб олишларини ўз сармоянгизни(инвестиция) тўғри йўналтиришингизни сўрамиз.

Чунки қонунчиликка асосан ҳуқуқий ҳужжатларниз ноқонуний бошланган, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларига қурилиш ишларини амалга ошириш БХМнинг 150 бараварида маъмурий жарима солишга ва курилган ноқонуний курилишни бузишга олиб келиши муқаррар эканлигини яна бир бор такидлаб ўтмоқчимиз.

Бунёдбек АБДУВАЛИЕВ.