Атрофга назар

Ерга нисбатан ноқонуний муносабатда бўлманг


19.01.2024   1235

Ер - умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади. Шу сабабли, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидандир. Унинг ҳисобини аниқ юритиш ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим.

Кадастр агентлиги фаолияти ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бир нечта идоравий ҳужжатлар қабул қилиниб, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлаш ва ер қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Кадастр агентлигига қатор чора-тадбирлар ва вазифалар белгилаб берилди.

Қабул қилинган қонун ва қарорларда белгиланган вазифалар асосида Кадастр агентлиги Марҳамат тумани бўлими томонидан ерлардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш, унинг ҳар бир қаричини самарали ишлатиш, ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф қилиш ва уларни олдини олиш Кадастр агентлигининг устувор вазифаларидан бири эканлигидан келиб чиқиб, инспекторлар кесимида маҳаллабай ишлаш режа графиги ишлаб чиқилди. Тасдиқланган режа графикка асосан якунланган 2023 йилда бўлим томонидан ер қунунбузилиш ҳолатлари юзасидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бўлим томонидан йил давомида 462 та ҳолатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шундан, МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан 194 та, 60-моддаси 3-қисми билан 26 та, 68-моддаси 1-қисми билан 13 та ва 681(прим бир)-моддаси билан 229 та ҳолатда баённомалар расмийлаштирилиб, 1 млрд. 768 млн. 240 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди ва ушбу қўлланилган жарималарнинг 505 млн. 510 минг миқдордаги қисми ундиришга эришилди.

МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан аниқланган 194 та ҳолатлар юзасидан олиб борилган тарғибот, ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида фуқароларнинг ўзлари томонидан 167 та ҳолатлар ихтиёрий равишда бартараф этилди.

Бундан ташқари МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми ва 3-қисми билан аниқланган 35 та ноқонуний ҳолатларни мажбурий тартибда бартараф этиш юзасидан Суд органларига даъво аризалари киритилди.

Юқоридаги ҳолатлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Ер – халқни боқаётган мулк ва Еримизга бўлган муносабатни мутлақо ўзгартиришимиз ва уни асраб авайлашимиз керак.

У. Қурбонов,

кадастр агентлиги Марҳамат тумани

бўлими бошлиғи.