Етти иқлим

ЕРНИНГ ОҒИРЛИГИ 6 РОННАГРАММ


22.11.2022   235

Сўнгги 30 йилда биринчи марта Халқаро бирликлар тизимига (СИ) янги атамалар қўшилди.

Жумладан, тўртта янги префикс: ронна (ronna, 1027 ёки 27 та нолга эга рақам), ва кветта (quetta, 1030), шунингдек, ронто (ronto, 10-27) ва квекто (quecto, 10-30).

Янги префиксларнинг қабул қилиниши Буюк Британиянинг Миллий физика лабораторияси томонидан тасдиқланди. Оғирликлар ва ўлчовлар бўйича 27 Бош конференцияда иштирок этган дунё олимлари ва ҳукумат вакиллари буни ёқлаб овоз беришди.

Ҳозирда янги префикслардан Ернинг оғирлигини ифодалаш учун фойдаланиш мумкин, бу тахминан 6 роннаграмм, Юпитер эса тахминан 2 кветтаграммга тенг. Шкаланинг бошқа томонида жуда кичик массага эга жисмлар туради, масалан, электроннинг массаси 1 ронтограмм, мобил телефонда сақланадиган бир бит маълумот эса 1 квектограммга тенг.