Атрофга назар

Эрон ўзининг миллий криптовалютаси - рақамли риални ишга туширди


25.06.2024   258

21 июндан бошлаб рақамли риал Эронда оммавий муомалада пайдо бўлди. Эроннинг машҳур курорт ва эркин иқтисодий зонаси ҳисобланмиш Киш ороли аҳолиси биринчи бўлиб товарлар учун тўловда виртуал валютадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, улар QR-кодларни сканерлаш орқали рақамли ҳамён ёрдамида пул ўтказиш имкониятига эга бўладилар.

“Ушбу чора банк тизими мижозларига нақд пул ёки банк карталаридан фойдаланмасдан харид қилиш ва пул ўтказиш имконини беради. Бунинг учун уларга фақат миллий валюта риаллари бўлган рақамли ҳамён керак бўлади”.

— деб хабар беради Эрон Марказий банки матбуот хизмати ОАВларга берган интервьюсида.