Атрофга назар

ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШ ВА ЭРТА ТУҒРУҚЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ


25.08.2022   582

Бу масалада мутахассисларнинг фикри қанақа?! - Никоҳга кириш ёшини қизлар учун 20-22 ёш, йигитлар учун 24-25 ёш деб белгиланади. Бу ёшга бориб, инсон шахс сифатида ривожланиб, физиологик томондан мукаммал етилган бўлади. Қиз бола соғлом она бўлишига ва соғлом оила кўришга тўлиқ тайёр ҳисобланади.

Эрта турмуш қуриш нималарга олиб келиши мумкин: Ёшларнинг психо-эмоционал томонидан турмуш қуришга тайёр эмаслиги сабабли, ёш келин-куёв орасида асабийлашиш ҳисобига тушунмовчиликлар келиб чиқиши кўп-кўп учраб туради. Ёш келинчакларни янги оила муҳитига кўникишидаги стресс ҳолатлари натижасида:

  • Физиологик томондан етилмаган ёш қиз организмининг ҳомиладор бўлиши;
  • Психологик ва жисмонан зўриқиши сабабли ёш келинчаклар тез-тез турли хил касалликларга дучор бўлади (цистит, яллиғланиш касалликлари);
  • Билимлари ва хаёт тажрибаси кам бўлгани учун ўзини ва фарзандлари саломатлигини асраш имконига эгамасдирлар.

    Ҳомиладорликнинг асоратли кечиши:

    Ёш аёлнинг умумий қон ҳажми ўртача 5 литр бўлса, ҳомиладорлик пайтида бу миқдор 50%га ошади, бу эса ўз навбатда юрак, буйрак каби органларга зўриқишни пайдо қилади. Натижада оғир асоратлар ривожланади.

    Ҳомиладорлик давридаги асоратлар.

    Камқонлик, ҳомила ўз-ўзидан тушиши, суринкали касалликларни авж олиши, гипертензив синдром (шиш, қон босимининг кўтарилиши), вақтдан олдинги туғриқлар, ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қон кетиш, сепсис, эклампсия каби ҳолатлар ривожланиши натижасида ҳомиладор аёлни ногиронликка, хатто нобуд бўлишига олиб келиши мумкин

    Ота-оналарга тавсиялар:

    Никоҳнинг ўз масъулияти ва мажбурияти бор. Бу масалада ҳар биримиз ёшларга кўмакчи бўлишимиз шарт, кизларни эрта никохга беришдан аввал нафақат бугунги кунни афзалликларини, балки эртага пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларни эсда тутган холда иш юритиш лозим.

    Республикамизда 2020 йил 24 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, туғиш ёшидаги аёллар репродуктив саломатлигини сақлаш юзасидан тизимли ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинган. Қўшма қарорнинг жойлардаги ижросини таъминлаш борасида ТТБ/ШТБлар, халқ таълими бўлимлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликдаги ҳудудий қарорларни ишлаб чиқилиши таъминланган. КТМПлар қошидаги “Қизлар саломатлик маркази”ларининг таълим муассасаларидаги волонтёр қизлар харакатларини такомиллаштириш, “Аёллар маслахатхонаси”нинг маҳаллалар билан узвий ҳамкорлигини ташкиллаштириш ҳамда “Қизлар саломатлик марказ”ларига КТМПнинг бош шифокори, умумтаълим муассасаси директорининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари, маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарларининг масъуллиги белгилаб қўйилган.