Етти иқлим

ЕВРОПАДА 72 ЙИЛДАН БЕРИ КУЗАТИЛМАГАН ИССИҚ ОБ-ҲАВО ҚАЙД ҚИЛИНЯПТИ


20.06.2022   250

Испанияда 1950 йилдан буён кузатилмаган рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилмоқда. 17 июнь куни Андуҳар шаҳрида термометр кўрсаткичи 44,3 даражага чиқди.

Aemet метеорология хизматининг маълумот беришича, 18 июнь куни Каталония, Наварра, Баскония ва Андалусияда ҳарорат 40-42 даражани ташкил этди. Мадридда ҳарорат 39 даражагача кўтарилди.

Испаниянинг кўплаб ҳудудларида тунда ҳам ҳарорат 20 даражадан пастга тушмаяпти. Жазирама сабабли мамлакатда ўрмон ёнғинлари юз берди. Расмий маълумотларга кўра, бир неча кун ичида 25 минг гектар ўрмон ёниб битган.

Францияда ҳам юқори даражадаги ҳарорат кузатилмоқда. Météo France метеорология хизматининг билдиришича, "мутлақ ҳарорат рекордлари" қайд этилиши мумкин.