Атрофга назар

ФАКТМИ ЁКИ ФЕЙК ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?


06.09.2022   246

Сўнгги вақтларда фейк хабарлар тузоғига тушиб қолиш ҳолатлари кўпайса кўпайдики, асло камаймаяпти. Айниқса, интернет сайтлари сони кундан кун ортиб боргани сари бу ҳолат тобора жиддий тус олмоқда. Аввало, фейк ва факт тушунчасини бир-биридан ажратиб олайлик. Содда ва тушунарли қилиб айтганда, фейк хабар - манбааси кўрсатилмаган, аниқ маълумотларга асосланмаган ёлғон ёки шов-шувни “севувчи” хабар ва “ёлғон ҳақиқат”га айланадиган типографик ва техник хатолардир. Факт эса манбааси ва манзили, муаллифи ва маълумотлари тайин ишончли хабар.

ХЎШ, У ҲОЛДА ФЕЙК ХАБАРЛАРНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

Фейк хабарларда воқеанинг аҳамияти ва эксклюзивлиги сарлавҳаданоқ бонг урилади. Ақл бовар қилмас даражадаги жарангдор сарлавҳа усталари одатда бирор ташкилот буюртмаси билан нон топувчилардир.

Фейк деганда фақат атайлаб тарқатилган сохта маълумот ва симуляцияни тушунмаслик керак. Оммавий онгга таъсир этиб, “ёлғон ҳақиқат”га айланадиган типографик ва техник хатолар ҳам сохта ахборот саналади. Шунинг учун матндаги шахсларнинг исмлари, касблари, унвонлари, саналар, номлар, манзиллар ва ҳоказоларни жиддий текшириш жуда муҳим. Фейк материал ёрқин “фотошоп” маҳсули бўлиши мумкин. Буни билиш учун Google? Yandex? TinEye тизимларидан фотонинг тарихини топиш керак.

Бугунга келиб, фейк сайтлар ҳам урчиб кетди. Уларни аниқлашнинг энг осон усули шуки, фейк сайтдаги асосий сайтнинг линкига турли қўшимча ва белгилар қўшилган бўлади.