ФАОЛИЯТ КЎЗГУСИ: меҳнат низолари сони ортган, оилавий низолар эса камайган

18.12.2024 707
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидамуаяйн ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 2024 йилнинг 9 ойи давомида жами 7 минг 571 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Бу, ишлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 857 та кўп демакдир. Ушбу муддатда 30 минг 848 та суд буйруқлари чиқарилган бўлиб, 2023 йил 9 ойига таққослаганда, улар сони 14 минг 154 тага кўпайган.
Кўрилган ишларни туркуми бўйича таҳлил қилинганида, меҳнат низоси бўйича 152 тани(2023йил 9 ойида 120 та), оила низолари билан боғлиқ ишлар 1870 тани(2023йил 9 ойида 2390 та), уй-жой низосибилан боғлиқ ишлар 585 тани(2023йил 9 ойида 251 та), қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишлар 1398 тани(2023йил 9 ойида 530 та), кредит қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишлар 1846 тани(2023йил 9 ойида 2091 та), ер низоси билан боғлиқ ишлар сони 20 тани(2023йил 9 ойида 19 та), зарар етказиш билан боғлиқ ишлар 71 тани(2023йил 9 ойида 84 та), битимлар билан боғлиқ ишлар 23 тани (2023йил 9 ойида 25 та) ташкил этаётир.
Андижон туманлараро суди бўйича никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу туркумдаги жами 1429 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 964 таси қаноатлантирилган, 320 таси рад этилган, 100 таси кўрмасдан қолдирилган,45 таси иш юритишдан тугатилган. Никохдан ажратиш холатлари жорий даврда 2023 йил 9 ойга нисбатан 8 тага камайганлигини кўриш мумкин.
Сўз бораётган даврда 100 та ишсайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этилди. Сайёр мажлислартуман ҳокимликлари, ўқув муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, бошқа корхона ва ташкилотларда ўтказилиб, мазкур тадбирлар доирасида юртдошларимизга қонунчилигимиздаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб борилмоқда.
Иқболжон Азизов,
фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси