Атрофга назар

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ ГАЗ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


15.02.2022   469

Фарғона водийсидаги АГТКШлар 15 февраль соат 13:00 дан 16 февраль соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади.

"Ўзтрансгаз" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарорининг “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, 7-боб 58-банди ҳамда улгуржи ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинмоқда.

Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтиши маълум қилинмоқда.

Манба: ЎзА