Атрофга назар

ФАРЗАНДГА “МЕРОС” БЎЛИБ ЎТАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР БОР...


02.09.2023   102

Аниқланган маълумотларга қараганда, генетика орқали кўз ранги, тана шакли ва бошқалар билан бир қаторда ота-оналар чалинган айрим хасталиклар фарзандига ҳам “мерос” бўлиб ўтиши эҳтимоли юқори.

Масалан:

Қандли диабет. Ушбу касалликнинг бир нечта турлари мавжудлигига қарамасдан, ушбу касалликнинг ота-оналардан болаларга ўтиш эҳтимоли юқори. Статистик маълумотларга кўра, 1- тоифа диабет 10 фоиз ҳолларда «мерос» бўлиб ўтса, 2-тоифа диабетни «мерос» қилиб олиш хавфи 80 фоизгача кўтарилади.

Миопия. Агар иккала ота-она ҳам миопик бўлса, болаларнинг ҳам ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли 50 фоизни ташкил қилади. Агар ота-оналардан фақат биттаси заиф кўришга эга бўлса, миопияни «мерос» қилиб олиш эҳтимоли 10 фоизгача камаяди.

Гемофилия қон ивишининг бузилиши билан боғлиқ касаллик. Одатда фақат эркакларга насл орқали “мерос” бўлиб ўтади. Аёллар ҳам ушбу касалликнинг ташувчиси бўлиши мумкин, аммо улар эркаклардан фарқли ўлароқ деярли касал бўлмайдилар.