Атрофга назар

ФҲДЁ ҳужжатлари тизимлаштирилади


23.10.2023   72

“Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида “Huquqiy axborot” хабар бермоқда.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом;
  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари;
  • Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Ўлимни қайд этиш қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
  • туғилганлик ҳақида;
  • никоҳ тузиш ҳақида:
  • никоҳдан ажралиш ҳақида:
  • ўлим ҳақида.

Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

Шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштириб берилганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда ушба гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди.

ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқалиқуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатларҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш орқали акс эттирилади.