Атрофга назар

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА АСАКА ТУМАНЛАРАРО СУДИ РАИСИ «ИБРАТЛИ СУДЬЯ» МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ


03.02.2022   578

Бугун Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда ўтказилган тантанали маросимда бир гуруҳ судьялар“Ибратли судья” деб эътироф этилди. Улар орасида фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди раиси Эркинжон Собиров ҳам бор.

Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан соҳадаочиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар ҳаётга амалиётга жорий этилган, жумладан,одил судловни амалга оширишда юқори кўрсаткичга эга бўлган судьяларни «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди.

Мазкур мукофотга номзодларни саралашда судьянинг одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида унинг маънавияти, эл орасидаги обрў-эътибори ҳам ҳисобга олинади.

Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров тақдирланганларни самимий табриклаб, барча судьяларга мана шундай шарафли мақом насиб этишини тилади.

Эркинжон Собировга юксак мукофот вилоят суди раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилди.