Андижонда

ФУТБОЛ: "ШАҲРИХОН" - ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ СОҲИБИ


24.02.2022   451

Футбол бўйича вилоят ҳокимининг кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди. Унда Фарғона ва Наманган вилоятларидан ҳам жамоаларнинг қатнашиши турнир нуфузини янада оширди. Водийнинг I- ва II-лигаларда қатнашувчи 12 та клублари бош соврин учун курашди олиб борди. Ҳал қилувчи финал ўйини Андижон футбол академиясининг яшил майдонида Шаҳрихон туманининг "Шаҳрихон" ва Наманган вилоятининг "Навбаҳор фарм" футболчилари ўртасида бўли ўтди. Учрашувнинг 17 дақиқасида Жамшид Холиқов меҳмонлар дарвозасини забт этиб ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг охирларида наманганликлар жавоб тўпини киритишди. Иккинчи бўлимнинг бошларида мезбонлар ҳисобда яна олдинга (голни ҳужумчи Билолдин Мухторов киритди) чиқиб олишди. 2:1. Бу натижа ўйин охиригача ўзгармади. Шу тариқа тажрибали мутахассис Турсунбой Хусанов мураббийлигидаги "Шаҳрихон" бош соврин соҳиби бўлди. Ғолиб ва финалчиларга вилоят ҳокимининг кубоги ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Пировардида шуни таъкидлаш керакки, "Сарбонтранс" МЧЖ (раҳбари Мансурбек Мамаюсупов) оталиққа олган. "Шаҳрихон" аста-секин азалий мавқесини тикламоқда. Ғуломқодир АБДУРАҲИМОВ.