Андижонда

«ҒАЛЛА-2022»: ПАХТАОБОДДА ИШ ҚИЗҒИН


13.06.2022   542

Пахтаобод тумани ғаллакорлари ҳам айни кунларда ҳосилни йиғиштириб олиш учун жадаллик билан ҳаракат қилмоқдалар. Ҳозирда туманда 28 та ўрим комбайнидан фойдаланган ҳолда отряд усулида иш ташкил қилинган. 6 870 гектар майдонга экилган буғдойдан 20 минг 442 тонна ғалла сотиш ниятида деҳқонлар астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

- Ғалламайдонларининг катта қисмида ўрим ишлари энди бошланишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу йилги хирмонимиз анча юқори бўлишидан дарак бор, - дейди туман Озод массивидаги «Карим сайёд» фермер хўжалиги раҳбари Акмалжон Қўлдошев. – Жами 40 гектар ерга буғдой экканмиз. Ҳар бир гектардан ўртача 75-80 центнер ғалла оляпмиз.

- Йил яхши келди, агротехник тадбирларниўз вақтида ўтказдик, режани ҳам ортиғи билан бажариш ниятидамиз, - дейди комбайнчи Миржалол ака Убайдуллаев. –Буғдой пишгандан кейин қисқа вақт давомида йиғиштириб олинмаса, унинг бошоқларидаги дон ўз-ўзидан тўкила бошлайди. Шамол, ёввойи қушлар ва кемирувчилар зарари натижасида ҳосил нобудгарчилиги белгиланган миқдордан ошиб кетади. Шу боис ҳам уни нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатда йиғиштириб олиш ҳаракатидамиз.

Хирмонингизга барака, пахтаободликлар!