Ғалла ўримига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

15.05.2025 399
Қўрғонтепа туманида бу йилги ғалла ўримида иштирок этадиган дон ўриш комбайнлари вилоят ишчи гуруҳи томонидан кўрикдан ўтказилди.Туманда мавжуд 22 та комбайн мавсумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди ва техник ҳолати амалда синаб кўрилди.
Шунингдек, ҳайдовчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди, хусусан, ўт ўчириш мосламаларининг яроқлилик муддати ва уни қандай ҳолатларда тўғри қўллаш юзасидан кўникмалар тажрибадан ўтказилди.
Айни кунларда тумандаги барча комбайнлар мавсумга тўлиқ шай ҳолатда турибди.