Гандболда вилоят босқичи баҳслари
20.08.2026 6
Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида 17–30 ёшдаги йигитлар ва қизлар жамоалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги гандбол мусобақасининг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Вилоятнинг барча туман, шаҳар жамоалари қатнашган мусобақалар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Иштирокчи жамоалар юқори спорт шижоати, куч, тезлик, маҳорат ва жамоавий бирдамликни намойиш этиб, ҳар бир учрашувда ғалаба учун бор имкониятларини ишга солди.

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, йигитлар ўртасида биринчи ўринни Жалақудуқ тумани жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин Олтинкўл тумани, учинчи ўрин эса Улуғнор тумани жамоаларига насиб этди.
Қизлар жамоалари ўртасидаги баҳслар ҳам қизғин руҳда ўтди.

Якунда барча рақибаларидан устун келган Қўрғонтепа тумани гандболчи қизлари биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Асака тумани, учинчи ўринни Булоқбоши тумани жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
