Етти иқлим

ГАЗ «ДЎСТ БЎЛМАГАН ДАВЛАТЛАР»ГА ФАҚАТ РУБЛДА СОТИЛИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


25.03.2022   492

Россия дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб берганлик учун рублда ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

"Биз учун Европа иттифоқи, Қўшма Штатларга маҳсулот етказиб бериш ва тўловни доллар, евро, бошқа валюталарда олишдан маъно қолмади. Шу сабабли тўловларни рублга ўтказиш бўйича чораларни амалга оширишга қарор қилдим. Ишни табиий газдан бошлаймиз — нодўст мамлакатларга етказиб бериладиган газ учун тўловларни рублга ўтказамиз. Яъни ҳисоб-китобларда ўзини оқламаган барча валюталардан фойдаланишдан воз кечамиз", — деди у.

Россия президентининг сўзларига кўра, газни шартномаларда кўрсатилган ҳажм ва нархларда етказиб бериш давом этади. У бу бўйича "Газпром"га тегишли буйруқ берганини айтди.