Андижонда

Газ қувурларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш бўйича “Андижон тажрибаси” яратилмоқда


22.05.2025   486

Ҳар бир шаҳарнинг гўзаллиги нафақат у ерда жойлашган тарихий обидалар, яшил хиёбонлару осмонўпар бинолар билан ўлчанади. Шаҳар гўзаллигига одамларнинг оддий турмуш шароити учун зарур бўлган инфратузилма қурилмаларининг эстетик жиҳатдан тартибли бўлишига ҳам ҳисса қўшади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан шаҳар ва туман марказлари, катта йўл бўйидаги газ қувурлари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилмоқда.Бунда авваллари ҳар бир маҳалла ёки ҳудуд учун тортилган ҳар хил ўлчамдаги газ қувурлари ягона тармоққа бирлаштирилмоқда. Айрим газ қувурлари қайта реконструкция қилиниб ер устидан ер остига олинмоқда ёки жойлашуви бўйича эстетик жиҳатдан бир устунга ўрнатилиб, бўёқланмоқда. Барча тармоқларни ягона тармоққа бирлаштириш табиий газни иқтиосд қилинишга катта ҳисса қўшади, Шунингдек, истеъмолчиларни хонадонига қадар бўлган масофага табиий газ босимини бир меъёрда келишини таъминлайди.

“... Газ қувурларини ягона тармоққа бирлаштириш табиий газ босимини истеъмолчи хонадонига қадар етиб келишига асос яратади, - дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Акрамжон Мирзааҳматов. – Бугунги кунда 3-кичик даҳани табиий газ билан таъминловчи қувурларимизни ягона тармоққа бирлаштирдик. Олдинлари қувурлар кўп, ҳар бирига босим бериш учун кўп ҳажмдаги газ ва туну кун режитм ишларини бажариш керак бўларди. Ҳозир эса, ягона тармоқ орқали босимни истеъмолчига етказиб беряпмиз. Бунда ҳам газдан иқтисод қилинмоқда, ҳам эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди..”


Тан олиш керакки, авваллари Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада жойлашган кўп қаватл уйларни газ билан таъминловчи “Боғишамол” газ тарқатиш шохобчасидан “Намуна” газ тарқатиш пунктигача бўлган масофа узоқлиги сабаб, босимни бир меъёрда ушлаб туриш, тармоқнинг боши ва охиридаги истеъмолчида бир маромдаги босимни етказиб бериш қийинчилик туғдирарди. Ягона тармоққа бирлаштириш орқали эса мана шундай муаммолар ўз ечимини топди.

Бу тажриба асосида Балиқчи туманининг Алчазор МФЙсида ҳам ягона тармоққа ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Марҳамат туманида “Алитепа”, Шаҳрихон туманидаги “Бешмаҳалла”, “Оқ олтин”, Избоскан туманида “Урганжи”, “Бештерак”, Бўстон туманидаги Обод ва Пиллакаш мааҳаллаларида ҳам тартиблаш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати