Андижонда

ГАЗ ТАҚСИМЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА


17.02.2023   217

“Ҳар бир қурилманинг хизмати унга қилинадиган эътиборга боғлиқ. Шунинг учун ҳам туманимиздаги 124 дона газ тақсимлаш қурилмаларимизни доимий назорат қилиб борамиз ,-дейди “Қўрғонтепаtumangaz” газ таъминоти бўлимининг бошлиғи Махсадбек Тожибоев. – Ҳар йилги куз-қиш мавсумига тайёргарликда ҳар бир газ тарқатиш қурилмасининг техник кўриги шошилмасдан, пухта ва сифатли амалга оширилади. Бу эса мавсум пайтида қурилмаларнинг аниқ ва соз ишлашига замин яратади...”

Қўрғонтепа туманидаги 9 555 нафар табиий газ истеъмолчиларига 124 та юқори ва ўрта босимли газ тарқатиш пунктлари орқали табиий газ етказиб берилади. Айни кунларда чилангарлар ҳар бир газ тақсимлаш қурилмаларини ишлашини кунлик назорат қилиб, режим-созлаш ишларини олиб бормоқдалар.

“Куни кеча “Нурли ёғду” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидагимавжуд 11 та ГТҚни тўла назоратдан ўтказдим. Ҳозирда маҳалладаги барча хонадонларда табиий газ таъминоти меъёр даражасида.Кунлик назорат ишларида қурилманинг газ ўтказиш ҳолати, редукторларнинг ишлаши ва босимнинг келиши ҳамда хонадонларга тарқатилиши асосий эътибор талаб қилувчи ҳолатлардир”,-дея маълумот берди чилангар Иқболжон Шабраҳимов.

Ўтган йилги мавсумга тайёгарлик жараёнида туманда 1 та газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланган, 3,2 км газ қувурлари босим остида синалган ва ҳаво ёрдамида тозаланган, 2.1 км узунликдаги ер ости қувурларининг ҳолати эса махсус асбоб ёрдамида текширилган ҳамда12.7 км узунликдаги газ қувурлари бўёқлақланган эди.Бу ишлар эса аҳоли хонадонларига бир меъёрда газ етказиб бериш кафолатига асос бўлди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати