Газ таъминотини яхшилаш – “Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори назоратида
23.02.2026 128
Дастлаб Филиал раҳбари Давронбек Аҳмедов томонидан Олтинкўл тумани “Кўмакай” МФЙ ҳудудидаги газ қувурларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш борасида қилинаётган ишлар кўздан кечирилди. Ҳудуддаги “Кўмакай” автоматик газ тарқатиш шохобчасидан табиий газ билан таъминланувчи қўшқатор ва бир неча ўлчамдаги газ қувурларини демонтаж қилиш ва ягона тармоққа бирлаштириш бўйича туман газ таъминоти корхонаси масъулларига кўрсатмалар берилди.
“...Барча тармоқларни ягона тармоққа бирлаштириш табиий газни иқтиосд қилинишга катта ҳисса қўшади, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Нодирбек Сайдалиев. – Шунингдек, истеъмолчиларни хонадонига қадар бўлган масофага табиий газ босимини бир меъёрда келишини таъминлайди. Тан олиш керак, йиллар давомида газ тармоқлари кўпайиб, босимни истеъмолчигача етиб боришида қийинчиликлар туғдирмоқда эди. Ўтган йили Андижон шаҳридаги ягона тармоққа бирлаштириш ишларимиз ўз самарасини берди. Жорий йилда бу ҳаракатдар бутун вилоят бўлиб давом эттирилади...”
“Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори Д. Аҳмедов бу борада Балиқчи туманида ҳам олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Хусусан, газ қувурларини эстетик жиҳатдан тартиблаш, уларни бўёқлаш ҳамда шу кунларданоқ кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликишларини бошлаш ҳақида алоҳида таъкидлади. Избоскан тумани эса ер ости газ қувурини демонтаж ишлари, шунингдек саноат коллекторидаги газ ҳисоблагичлар билан боғлиқ ҳолатларни кўздан кечирди.
Ҳар уччала ҳудудда ҳам масъулларга аниқ режалар ва илмий ёндашувлар асосида иш ташкил этиш бўйича кўрсатма ва аниқ тавсиялар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуо хизмати
