Андижонда

ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ БУГУННИНГ ЭНГ ЭЪТИБОРЛИ МАСАЛАСИ


28.12.2022   238

Жаннатмакон юртимизда янги йил байрами арафасида байрамни кўнгилдагидек ўтказиш учун иситиш мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш зарур. Хусусан, газ жиҳозларидан фойдаланганда эътиборли бўлиш, резина шланглардан фойдаланмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Ана шу мақсадда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали мутахассислари хонадонларга киришиб ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда, газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тушунтирмоқдалар. Ана шундай тарғибот ишлари вилоятимизнинг барча туманларида ҳам олиб борилмоқда. Бунда соҳа ходимлари истеъмолчиларга ноқонуний фойдаланмаслик, иситиш печлари ва бошқа газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказилганлиги, шунингдек дудбўрон ва мўриконларни тозалигига ҳам аҳамият бериш кераклигини уқтиришмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда қуйидаги қоидаларга амал қилишларини сўраб қолади:

- газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг. Уйдан чиқаётган бўлсангиз газ анжомларини ўчириб қўйишни унутманг;

- газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;

- газ анжомларидан резина шланг улаб фойдаланманг;

- газ анжомлари жўмраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;

- мавжуд тутун чиқариш мўриконларининг созлигини кўнгилли ўт ўтириш жамияти томонидан текширтиринг;

- газ баллонларни қуёш нурида қолиб кетишига йўл қуйманг, уларни салқин жойларда сақланг. Бўш ва суюлтирилган маиший газ баллонларни хона ҳамда ертўлаларда сақламанг;

- аҳолига овқат пишириш ва чой қайнатиш учун ижарага берилган газ баллонларидан бошқа мақсадларда (бозорлар, ошхоналарда) фойдаланманг;

- газ баллонларини ўчоқ, тандир каби очиқ алангали жойлар яқинида сақламанг;

- газ плиталаридан фойдаланиб бўлгандан сўнг газ баллонни редуктори ва газ плитасидаги жўмракларни беркитишни унитманг;

- ўзбошимчалик билан газ баллонларидаги қолдиғи (суюқлик)ни тўкманг ва ундан фойдаланманг;

- газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);

- агар уйда газ ҳидини сезиб қолсангиз, гугурт ёки чироқларни, ёритувчи ҳамда бошқа электр асбобларини ёқманг ва ёқилган бўлса ўчирманг, ойна ва эшикларни очиб хонани шамоллатинг, зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва “104” телефон рақами орқали авария хизматини чақиринг.

“Hududgaz Andijon” ГТФ матбуот хизмати