Андижонда

ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ УЧУН АЙНИ ВАҚТИ


19.07.2022   1077

Кунлар исигани сари аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи камаяди. Бунда асоси эътибор овқат пишириш ва чой қайнатиш учун газ плиталари хизматига қаратилади. Лекин мавсумий ишловчи иситиш печлари, қозонлар ва бошқа турдаги газ жиҳозларини ҳолати ҳақида кўпчилик унутиб қўяди. Мана шу иссиқ кунларда хонадонлардаги газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш учун айни вақти десак, муболаға қилмаган бўламиз.


“Шаҳрихонтумангаз” филиал ходимлари аҳоли хонадонларидаги уй ичи газ жиҳозларини бир қатор назоратдан ўтказмоқдалар. Шаҳрихонликлар хонадонларида 63 мингга яқин уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. 40 603та 2 камфоркали, 9676 та 3 кўзли ҳамда 1381 та 4 комфоркали газ плиталари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 10 мингдан ортиқ иситиш печлари, 580 та титанлар ва бошқа турдаги газ жиҳозлари техник кўрикка мунтазир бўлиб турибди. Шу кунгача филиал ходимлари томонидан 12 мингдан ортиқ уй ичи газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилиб бўлинди.

Агар хонадонлардаги ҳар бир газ жиҳозлари техник жиҳатдан соз бўлса, табиий газдан фойдаланишда ҳам исрофгарчиликни олди олинади. Асакатумангаз газ таъминотининг уй ичи газ жиҳозларига ихзмат кўрсатиш чилангарлар ҳам хонадонлардаги тарғибот давомида мўриконларни созлиги, жиҳозларни тўғри ўрнатилганлигига эътибор бермоқдалар. Шунингдек, истеъмолчиларга жиҳозларнинг соз бўлиши нақадар муҳимлигини тушунтирилмоқда, энергятежамкор газ жиҳозларининг тарғиботи ҳам четда қолмаяпти.

Марҳамат туманида ҳам 50 мингга яқин газ жиҳозлари мавжуд. Бугун истеъмолчиларга техник кўрик нега кераклиги астойдил тушунтирилмоқда. Зеро, уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш нафақат истеъмолчи хавфсизлигини таъминлайди, балки юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олади, техник носоз жиҳозлар созланади ва натижада жиҳозлардан аҳолининг хавфсиз фойдаланишига эришилади. Шунингдек, кўриклар давомида истеъмолчиларга энергия-тежамкор ёндиргичлардан фойдаланиш, газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан силжитмаслик, газ хўжалиги қоидаларига қатъий амал қилиш, шунингдек, дудбурон ва мўриконларни тозалаш кабилар тушунтирилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати