Андижонда

ГАЗНИ ID КАРТА ОРҚАЛИ АЛИШТИРИШ ЖУДА ҚУЛАЙ БЎЛМОҚДА


08.07.2022   204

Марҳамат туманининг “Қушчи” маҳалласи об-ҳавоси ўзига яраша, одамлари меҳнаткаш ва танти. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади.


Бугун “Қушчи” МФЙда 414 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 575 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 90 дона шахсий баллон билан 665 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. Маиший газ баллон билан таъминлангалик даражаси эса 160 фоизни ташкил этаяпти. “Қушчи”ликлар йил бошидан бери 40 тоннадан зиёд суюлтирилган газ билан таъминландилар.

“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси бизни маҳаллада ҳам намоён бўлмоқда”, - дейди “Қушчи”лик меҳнат фахрийси Жамолдин ота Исломов. “...Газни ID карта орқали алиштириш жуда қулай бўлмоқда. Ҳам вақтдан ютаяпмиз, ҳам таъминотдаги узилишларни олди олинмоқда”.

“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Қушчи”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати