Гендер тенглиги – барқарор ривожланиш асосларидан бири
09.02.2026 143
Гендер тенглиги – барқарор ривожланиш асосларидан бири
Андижон давлат чет тиллари институтида ана шу мавзуда семинар бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис қошидаги жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Зарифахон Аҳмедова, институт ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Зебунисо Қобулова, семинар ташкилотчилари, экспертлар, институт профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда, хусусан, Андижон вилоятида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Андижон давлат чет тиллари институти профессори, педагогика фанлари доктори Ҳабибахон Жўрабекова “Гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди.
Иштирокчилар томонидан гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилавий тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги Фуқаролик жамиятларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Иқбол” газетаси таҳририяти ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ўтказилди.
Дилшодбек АСҚАРОВ.
