Атрофга назар

ГЕОДЕЗИК ПУНКТЛАРДАН ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАРДА ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?


08.10.2024   40

Дастлаб ўзи геодезик пункти аслида нима эканлиги хақида суҳбатлашсак, Геодезик пунктларнинг марказлари — жойнинг координаталари, баландликлари ва гравиметрия маълумотларини етказиб берувчи, жойда маҳкамланадиган нуқталарнинг барқарор ҳолатини ва узоқ муддат мобайнида сақланиб қолишини таъминлаш учун хизмат қиладиган воситалар.

Андижон вилояти ҳудудида ҳозирги кунда 27 дона 1 ва 2 синиф геодезик пуктлар мавжуд бўлиб, улардан ҳозирги кунда геодезик ишларни бажаришда кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда.

Ушбу геодезик пунклар ер шарининг аниқ қийматларини олишда, ўта аниқликда ер майдонларини ўлчашда, ирригация тармоқларини қуриш ва бошқа курилишларда, давлатлар ўртасидаги чегарларни аниқлаш ва келишиш ва масалаларда катта аҳамиятга эга.

Бундан ташқари Андижон вилояти ҳудудида 2 дона Республика аерогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси томонидан геодезик-топографик ўлчов ишларида доимий ишловчи глобал навигатцион сунъий йўлдош тизимлари – ГНСС станциялари маълумотлари билан таъминлаш хизмати жорий қилинди.

Бунда юқори орбитал навигатцион сунъий йўлдошлар маълумотлари асосида РТК-реал вақт кинематикаси режимида объектларнинг жойлашган ўрнини юқори аниқликда топиш имконияти мавжуд бўлади. Геодезик маълумотлар олишда анъанавий усулларга нисбатан вақт ва ресурслар бир неча бор тежалади.

Геодезик пунтларни ҳар-ҳил сабабларга кўра бузиш ва унга зарар етказиш холатлари ҳам учраб туради. Бунинг натижасида геодезия ишлари билан шуғулланувчи ташкилотларга катта зарар келтирилган бўлади.

Ўз навбатида қонунчиликда Геодезик пунтларга шикаст етказиш ҳолатларига жавобгарлик белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 69-моддасига асосан;

– Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш,

Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача,

Мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Исмаилова Дилнозахон,

Давлат кадастрлари палатаси

Aндижон вилояти бошқармаси

бош мутаҳассиси.