Атрофга назар

Германияда Бобурийларга тегишли тарихий альбом топилди


22.10.2024   650

Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида бу ҳақда хабар берилди (https://t.me/islommarkazi). Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган.

Амир Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг мураққаси, яъни расмли альбоми дея таъриф берилаётган мазкур 120 варақлик ноёб топилма Ҳиндистонда 1650 йилларда чиқарилган ва кейинчалик Европага олиб кетилган. Қизиқ томони шундаки, альбомда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг ғазаллари туркий тилда ёзилган.