Атрофга назар

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАР БИР ИНСОН ВАЗИФАСИ


23.07.2024   666

Гиёҳвандликка қарши курашиш, аниқроқ айтганда, унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига қарши кураш олиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик ижтимоий касаллик бўлиб, у нафақат инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини издан чиқаради, балки унинг оиласига, ён атрофига, жамиятга зарарли таъсир кўрсатади, турли ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади.Ҳозирги кунда ёшлар орасида гиёҳванд моддалар ва психотроп воситалари тарқалишини олдини олишга қаратилган чора тадбирларга қарамасдан бу муаммо ёшлар орасида кўп учрамоқда.Гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш ақл-идрок бузилиши, яъни кучли ҳаяжонланиш, ғазабланиш, шавқатсизлик, бефарқлик ва қизиқишлар доирасини қисқаришига олиб келади,ёш организмни бузади.

Ёшлар орасида гиёҳванд моддалар тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказиш иллатнинг олдини олишда муҳим қадамдир. Радио, телевидение, матбуот газеталари ёрдамида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилувчи тадбирларини ўтказиб бориш зарур.

Инсон келажакда бўлажак қийинчиликларни энгиши, муаммоларни осонликча ҳал қилиши ва гиёҳвандликка берилмаслиги учун болаликдан тўғри ҳаёт қиёфасини шакллантириш лозим. Фарзандларни ўз устида ишлашга ва психотроп дориларсиз ўз ҳаётини бошқаришга, қийинчиликларни қатъият билан қабул қилишга ва таслим бўлмасликка ўргатиш керак. Бу гиёҳвандлик ва қарамликни шакллантиришга мойил бўлмаган одамларни тарбиялашнинг ягона йўли.

Умида ШАРАФУТДИНОВА,

Андижон шаҳар 3-ҳудуд нарколог шифокори.

Фарруҳ Маҳаммаджонов,

РИНИАТМ АВФ амбулатория бўлими врач-психологи.