Атрофга назар

Google Таржимонга 5️⃣ та туркий тил қўшилди


05.07.2024   249

Ўтган ҳафта Google корпорацияси Гоогле Таржимон дастурига 110 та янги тилни қўшди. Илгари ушбу хизматда 133 тилдан турли тилларга таржима қилиш мумкин эди.

Янги қўшилган 110 тилда жами 614 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Google хабарида айтилишича, бу тилларнинг ичида ўлиш арафасида турган баъзи тиллар ҳам бор.

Google Таржимонга қўшилган тиллар орасидан 5 та туркий тил ҳам ўрин олди: бошқирд, чуваш, ёқут, тува ва қиримтатар тиллари.