Етти иқлим

ГРУЗИЯДА ТУРИСТЛАР УЧУН СУНЪИЙ ОРОЛ ВА ЯРИМОРОЛЛАР ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ


06.09.2022   265

Грузиянинг Батуми шаҳрида Қора денгиз соҳилида иккита сунъий яриморол ва бир оролдан иборат архипелаг қурилиши бошланди.

«Бугун ўзига хос замонавий лойиҳани бошлаймиз. Бу лойиҳа - иккита сунъий яриморол ва орол қурилиши», — деди Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудларда кўнгилочар, соғломлаштириш, спорт, таълим, тижорат масканлари қурилади, туристик йўналишлар ташкил этилади.

Яримороллар ва оролда 500 номердан иборат меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар марказлар жойлашади

Лойиҳага йўналтириладиган инвестиция миқдори 100 млн долларни ташкил этади.