Атрофга назар

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ


06.06.2023   201

Чиройли турмак, маникюр, парваришланган тери — ҳар қандай аёл ташқи кўринишининг муҳим таркибий қисми. Ҳар даврда “Гўзаллик салонлари” бунинг учун муҳим пиллапоя бўлгани рост. Аммо саломатлик омиллари ҳам бузилмаслиги зарур.

Хўш, бундай жойларда ҳамиша гигиена талабларига риоя қилиниши шартми?

Маълумки, барча сартарошхона ва “Гўзаллик салонлар”и санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда ўз иш фаолиятини олиб бориши керак.

Хизмат кўрсатишда ташриф буюрувчилар камида 15 дақиқалик вақт оралиғини сақлаши керак. Демак, бунинг учун олдиндан буюртмалар олиш йўлга қўйилади. Келувчиларга алоҳида хонада ёки имкон қадар бир-бирининг орасида масофа бўлган ўриндиқларда хизмат кўрсатиш, ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда ўриндиқларни жойлаштириш кераклиги белгиланган.

Хизмат кўрсатувчи шахслар одатда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши лозим. Ҳар куни ишдан кейин ювиладиган сочиқлар ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ ва салфеткалардан фойдаланиш шарт.

Ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Албатта, ушбу талабларга риоя қилиниши соғлик учун жуда зарур.

Кейинги вақтларда айнан гўзаллик салонларидаги гигеник талабларга амал қилмаслик оқибатида турли инфекцияли касалликларни юқтириб олиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун хизмат кўрсатувчи ҳам, мижоз ҳам санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиши шарт. Гўзаллик яхши омил, аммо саломатлик ҳамма нарсадан устун.

З. РАҲМОНОВА