ХАЛФАЛИКЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
25.03.2022 713
Балиқчи тумани Халфа қишлоғида жойлашган эски қишлоқ врачлик пункти аллақачон яроқсиз аҳволга келиб қолганди.
1964 йилда бунёд этилган мазкур даво маскани ўрнига янги 13-оилавий поликлинканинг қурилиши чинакам Наврўз ҳадяси бўлди. Ўн минг нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиши кўзда тутилган мазкур объенинг очилиши маросимида вилоят ва туманҳокимлиги мутасаддилари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, ҳудуд аҳолиси вакиллари, фаоллар иштирок этдилар.

- Шу ҳудуд аҳлига шифо улашишга сабаб бўлаётганимга 35 йилдан ортди, - дейди шифокор Қобилжон Мўминов. – Шундай замонавий тиббиёт масканига эҳтиёжимиз бор эди. Янги бинода яратилган шарт-шароитлар нафақат бизнинг фаолият юритишимизга қулайлик яратади, шу билан бирга халфаликларга ҳам барча тиббий кўмакларни кўрсатади.
Айни вақтда поликлиникада саккиз нафар шифокор ҳамда 30 нафар ҳамширалар фаолияти йўлга қўйилди.
