ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ (+видео)
20.04.2022 535
Жойларда бораётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғидаги Иқтисодчи маҳалласига борди. 22-умумий ўрта таълим мактабида барча шаҳар, туман ҳокимлари, сектор ҳамда бошқарма раҳбарлари иштирокида ҳалқ билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давлат органларининг халқ билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларини кафолатлаш ва мавжуд муаммоларни оқилона ҳал этиш мақсадлариги кафолатдир.



Ушбу маҳалла таркибига кирувчи “Жийдазор”, “Дийдор”, “Умидвор” кўчаларини таъмирланиши, йўлларга асфальт ёки бетон қопламалари ётқизилиши, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мулоқот якунида маҳалла аҳли ҳамда мутасаддилар ифторлик дастурхонига таклиф қилинди. Андижон туманидаги 7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчиларининг симфоник оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият бағишлади.

«andijonoma.uz» online гуруҳи
