Андижонда

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


17.01.2024   976

Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда:

*Андижон вилояти прокурорининг «2023 йилда вилоятдаги қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўйғрисида»;

*Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Б.Исманов «2023 йилнинг 12 ойи давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида»;

*Солиқ бошқармаси бошлиғининг вилоятда ўтган 12 ой давомида 4-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлари;

*Адлия бошқармаси бошлиғи О.Бозаровнинг «Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида амалга оширилган ишлари»;

*ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг бошқарма ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2023 йилнинг 12 ойи мобайнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлари;

*Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимларининг 2023 йил 12 ойлик фаолияти юзасидан бошқарма вакиллариринг ҳисоботлари тингланди.

Сессия кун тартибида кўриб чиқилиб, масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



Нуржаҳон Йўлдошева,

Рустамжон Эшонов.

Auz.uz online group