Андижонда

ХАЛҚ САЙИЛЛАРИ МЕҲР-ОҚИБАТНИНГ РАМЗИГА АЙЛАНДИ


27.03.2022   620

Янги Андижонда умумхалқ сайиллари давом этмоқда. Тўрт мингга яқин меҳмонлар ташрифига мўлжалланган сайилга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Тантаналар ҳар қачонгиданда кўтаринкилик билан бошланди. Атроф баҳор манзараси, уйғониш нафасига ҳамоҳанг.

Адирларнинг тоза ҳавоси, майин шаббодасибайрамнинг табиат билан уйғунлигида давом этмоқда. Ўзгача тайёргарлик, халқ ўйинлари, айтишув ва лапарлар, миллий тароналар жўрлигида ўтказилаётган байрам дастури барчага хушкайфият улашмоқда.

Вилоят ҳокимининг сайил қатнашчилари билан самимий суҳбатлари байрам туҳфаларига уланиб кетди.