Етти иқлим

ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ: ТОШКЕНТ ЭНГ АРЗОН ШАҲАРЛАР ИЧИДА


01.07.2022   34

Тошкент, Душанбе ва Бишкек хорижлик мутахассислар яшаши учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олди.

Cost of Living City Ranking’да келтирилган маълумотга кўра, ҳаммаси бўлиб рўйхатга 227 та шаҳар киритилган ва ҳисоблаш энг қимматидан энг арзонига қадар амалга оширилган. Унда Тошкент 221-, Душанбе 225- ва Бишкек 226-ўринни эгаллаган.

Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар сифатида Ҳонгконг, энг арзони эса Анқара деб тан олинган.

Юқори нарх бўйича биринчи ўнталикка бир вақтнинг ўзида Швейцариянинг тўртта шаҳри кирди: Цюрих, Женева, Базел ва Берн. Топ-10 таликка Тел-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин ҳам кирди.

Энг арзон шаҳарлар ўнлигидан, шунингдек, Истанбул, Карачи, Исломобод, Олмаота (219) жой олди.

Таъкидлаш жоизки, шаҳарлар 200 дан ортиқ товарлар ва хизматлар, жумладан, уй-жой ижараси, жамоат транспорти, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўнгилочар хизматлар қиймати бўйича баҳоланади.