Андижонда

ХАЛҚНИНГ ОҒИРИНИ ЕНГИЛ ҚИЛИШ, УЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ УЧУН БАРЧАМИЗ БИРДЕК ҲАРАКАТДАМИЗ


26.01.2022   1124

Ҳабарингиз бор 25 январ куни Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиши бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.


Бу борада Андижонда қандай ишлар амалга оширилди? Аҳолига, айниқса кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчиларга қандай кўмаклар берилди? Ушбу саволларга жавоб излаб муҳбирларимиз Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов билан суҳбатлашди.

Ҳеч кимга сир эмас, бутун Ўзбекистон ҳатто қўшни республикаларда ҳам электр тармоғидаги авария ўзининг салбий таъмирини кўрсатди. Бунинг натижасида Андижонда ҳам электрда узилишлар бўлди. Бу узилишлар ўз ўзидан бошқа коммунал соҳаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Барча сув иншоотлари насоси ёрдамида ишлайди, табиийки электрдаги узилишлар бунга ҳам боғлиқ. Шу сабаб бошқарма қошида тезкор штаб тузилиб мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятда мавжуд бўлган барча кўп қаватли уйларга махсус транспортлар орқали ичимлик сувлари узуликсиз етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари «Андижон ҳудудгаз таъминоти» корхонаси ҳамда Бошқарманинг шаҳар –туман бўлимлари ҳамкорлигида кўп қаватли уйларда бирма бир суровнома ўтказилиб, аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ўз ўрнида бартараф этилмоқда.

Андижонда ҳам электрдаги узилишлар босқичма босқич бартараф этилиб, тармоқлар қайта ишга туширилмоқда. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳам доимий алоқада бўлиб ҳамкорликда иш олиб бомоқдамиз. Корхонанинг 26 январь соат 11:30 да берган сўнгги маълумотига кўра ҳозирги вақтга қадар шаҳар ҳудудларида 60 фоиз, туманларда эса 12 фоиз электрдаги узилишлар тикланган. Улар асосан ижтимоий ҳамда аҳолининг кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган объектлар ҳисобланади.

Халқимиз учун, уларни оғирини енгил қилиш учун, уларга қулайликлар яратиш учун барчамиз бирдек ҳаракатдамиз.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.